Меҳмонхонада сифатни назорат қилиш қандай усуллар орқали амалга оширилиши мумкин?
Бизнинг технология бу - сирли меҳмон. Унинг вазифаси - ходимларни меҳмонхонанинг барча ички меъёрларига мувофиқ, ишчиларга билдирмаган тарзда, балли баҳолаш тизимидан фойдаланган ҳолда текшириш.
Аввалам бор, ички меъёрларни ишлаб чиқиш ва фақатгина шундан сўнг сирли меҳмонни таклиф қилиш керак.
«Сирли меҳмон» сифатида кейинчалик меҳмонхона ходимларига тренинглар ўтказадиган бизнес-мураббий бўлиши лозим.
Аудит натижаларига кўра, тренинг дастури меҳмонхона ходимларини тайёрлаш жараёнида алоҳида эътибор бериладиган энг долзарб муаммоларни ҳисобга олган ҳолда тузатилади.
• «Сирли меҳмон» дастури меҳмонхонага йўқотилган ёки олинмаган даромад нуқталарини аниқлаш имконини беради.
• Дастур асосида, меҳмон учун бўлган курашда бир қатор ноёб хизмат афзалликлари яратилади.
• Дастур, мустақил равишда аниқлаб бўлмайдиган хизматдаги нуқсонларни аниқлайди.
• Ходимлар учун тузилган аниқ ва ўлчанадиган кўрсаткичлар асосида самарали мотивация тизимини яратиш имконияти.
• Дастур ходимлар тренинги учун хизмат кўрсатишнинг «заиф» йўналишлари бўйича йўлланма беради.
• Ходимлар ҳар бир мижозда сирли меҳмонни кўрганликлари боис анча тетик ва ўз ишининг профессионаллари.
• Хизмат кўрсатиш стандартлари ва қўшимча савдоларнинг бажарилиши устидан аниқ назоратни таъминлайди.